Ерга йирик астероид яқинлашмоқда

Йирик EA2 астероиди Ерга яқин масофада учиб ўтади, деб огоҳлантирмоқда НАСА 
Қайд этилишича, астероиднинг сайёрамизга максимал даражадаги яқинлашуви 22 мартда кузатилади. Шу кунда осмон жисми Ердан 305 минг километр узоқликда учиб ўтиши тахмин қилинмоқда. Бу масофа сайёрамиз билан Ой ўртасидаги масофадан деярли 80 минг километрга камроқ.
Диаметри 18-40 метр бўлган астероиднинг бир лаҳзадаги ҳаракат тезлиги 5 километрни ташкил этмоқда.

 

ЎзА