Аудиторлик фаолиятига лицензияни Молия вазирлиги беради

Аудиторлик фаолиятига лицензияни Молия вазирлиги беради

Ҳукумат қарори билан Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлангани ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Низомга мувофиқ, лицензия Молия вазирлиги томонидан берилади.
Лицензия олиш учун аризага қуйидагилар илова қилинади:
• меҳнат дафтарчаси;
• ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси.
Илгари, аудитор малака сертификатлари ҳамда бухгалтер халқаро сертификатларининг нусхалари, аудиторлик ташкилоти устав капиталининг тўлиқ шакллантирилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси ҳам тақдим этилган.
Аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари (202 минг 730 сўм) миқдорида йиғим ундирилади ва ариза 15 календарь кунда кўриб чиқилади.
Энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида, (илгари 4 баравари эди) давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганидан ва лицензия битими имзоланганидан сўнг икки кунда лицензия берилади.
Лицензия унинг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.
Лицензия бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
• аудиторлик ташкилоти томонидан ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда;
• ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
• аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлмаганида.

 

ЎзА

  15.03.2019, 13:29  |    167 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!