Инфо-тур иштирокчилари Нукус шаҳрига етиб келди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига инфо-тур ташкил этилмоқда.
Бугун, эрта тонгда инфо-тур иштирокчилари Нукус халқаро аэропортига етиб келди.
photo5210758841992587666.jpg
Тадбирнинг биринчи кун дастуридан қорақалпоқ шоирлари Кунхўжа, Бердақ ва Ахимбет бахши мақбараларини зиёрат қилиш ҳамда Чимбой туманига ташриф буюриб, қорақалпоқ халқининг одатий анъана тарзига айланган Қора уй ясаш устахонаси фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.
Сайтимизни кузатиб боринг, тадбир тафсилотлари онлайн ёритилади!

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА