2017 йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича катта директори Лиза Куртис бошчилигидаги делегациянинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирокига доир амалий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.