Сериаллар, савиясиз кўрсатувлар ёш авлод тарбиясига салбий таъсир кўрсатадими?

Республика Маънавият ва маърифат маркази пойтахтимиздаги нодавлат телеканаллар ижодий жамоаси учун ғоявий-бадиий жиҳатдан ўзбек миллий қадриятларига ҳамоҳанг, халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг маънавий эстетик дидини оширишга қаратилган медиа контент тайёрлаш омилларига бағишланган тадбир ўтказди.
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда “Mening yurtim” телеканали ижодий жамоаси, журналистлар, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари иштирок этди.
Ғоялар кураши кучайган ҳозирги даврда менталитетимизга мос мафкуравий иммунитетни шакллантиришда телевидениенинг ўрни хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Бу борада “Mening yurtim” телеканалида амалга оширилаётган ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида айтилди.
Қайд этилганидек, нодавлат телеканалларда эфирга узатилаётган айрим сериаллар, савиясиз кўрсатувлар ва тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар жамият интеллектига, жумладан, ёш авлод тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу каби камчиликларга йўл қўйиб бўлмайди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА