Спортчи-ўқувчиларга имтиёз кенайтирилди

Спортчи-ўқувчиларга имтиёз кенайтирилди

Мусобақалар ғолиблари олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилинади.
Ҳукумат қарори билан Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумлаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, спортнинг техник ва амалий турлари, автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель бўйича республика мусобақаларида биринчи, халқаро мусобақаларда биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган ўқувчилар олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилинади.
Илгари бу имтиёз фақат спортнинг олимпия турлари, “Кураш” миллий спорт тури, шахмат, шашка бўйича мусобақа ғолибларига берилган.

 

ЎзА

  07.03.2019, 09:11  |    210 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!