Таэквондочимиз Чарос Қаюмова Эрондаги мусобақада “Энг яхши спортчи”, деб топилди

Таэквондочимиз Чарос Қаюмова Эрондаги мусобақада “Энг яхши спортчи”, деб топилди

Хабар берганимиздек, Эроннинг Фажр шаҳрида таэквондо бўйича “Fajr Open” халқаро турнири ўтказилди. Қувонарлиси, унда ўзбекистонлик спортчилар ҳам муносиб иштирок этди.
Фажр шаҳри даянларида асосий таркиби билан қатнашган терма жамоамиз аъзолари ўзларига билдирилган ишончни оқлади.
Мусобақада атлетларимиз 3та олтин, иккитадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди. шуниси эътиборлики, халқаро турнирда 53 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган ҳамюртимиз Чарос Қаюмова мусобақа ташкилотчилари томонидан турнирнинг энг яхши спортчиси, деб топилди. Қолаверса, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.
“Fajr Open” халқаро турнирида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлди:
photo5472230828860877485.jpg
Аёллар
-49 кг. Мадина Маннопова – 2-ўрин
-53 кг. Чарос Қаюмова – 1-ўрин
-62 кг. Феруза Садиқова – 1-ўрин
-67 кг. Нигора Турсунқулова – 1-ўрин
+73 кг. Светлана Осипова – 2-ўрин
Эркаклар
-54 кг. Валентин Хегай – 3-ўрин
-74 кг. Никита Рафалович – 3-ўрин​​

 

ЎзА

  06.03.2019, 08:45  |    87 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!