1 миллион сўм қийматга эга, 30 миллиард сўмлик 30 минг дона қимматли қоғоз аукцион савдоларига жойлаштирилди

Аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 34,5 миллиард сўмни ташкил этади.
Жорий йилнинг 5 март куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 12 ой бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 30 млрд. сўмлик 30 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари ҳар чорак амалга оширилади. Бу ҳақида Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.
Аукционда 2та дилер иштирок этган бўлиб, улар томонидан 30,0 млрд. сўм ҳажмидаги 30 000 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.
Аукцион давомида 30 000 дона қимматли қоғозлар 30,02 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).
Аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 34,5 млрд. сўмни ташкил этади.
Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги, минимал даромадлилик даражаси ҳамда чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси йиллик 14,94 фоизни ташкил этди.

 

ЎзА

  06.03.2019, 08:25  |    91 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!