Кеча 4 март куни дунёда қандай воқеалар рўй берди?

Папуа — Янги Гвинея. Тинч океанида жойлашган ушбу орол қирғоқ бўйи ҳудудларида 5,9 магнитудаги зилзила юз берди.
Эрон. Шаҳри Корд шаҳри яқинида тез ёрдам хизмати вертолёти қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди.
Жанубий Корея. Жанубий Корея – АҚШ ҳамкорлигидаги ҳарбий тайёрлов машғулотлари бошланди.
АҚШ. 3 март куни Жоржия штатида юз берган тарнадо оқибатларини бартараф этиш мақсадида штат ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Россия. Пекин – Лос – Анжелес йўналишида ҳаракатланаётган Air China авиакомпаниясига қарашли самолёт бортида юз берган фавқулодда ҳолат туфайли самолёт Чукотка автоном вилоятидаги Анадирь шаҳарига қўнишга мажбур бўлди.
Чехия. Ронов-над-Доубравоу шаҳрида поездлар тўқнашуви оқибатида 6 киши жароҳатланган. Қурбонлар аниқланмаган.
АҚШ. Мамлакат ҳукумати томонидан 2014 йил Россияга қарши жорий этилган санкция муддати 6 мартдан эътиборан бир йилга узайтирилди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА