ЎзА ходимлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ходимлари билан талабалар учрашуви бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган янги босқичдаги ислоҳотлар олий таълим тизимида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Ўқитиш сифатини янада такомиллаштириш, ёшларни олий таълимга кўпроқ жалб қилиш, таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети халқаро масалалар бўйича проректори Саидмухтор Саидқосимов, ушбу муассасада ёшларга сифатли таълим бериш учун барча шароитлар яратилганини таъкидлади. Айни пайтда университетда 1 минг 250 нафар талаба таҳсил олмоқда. Уларга сиёсий фанлар, миллий давлатчилигимиз асосларини ўрганиш, глобаллашув шароитида ички ва ташқи сиёсатни шакллантириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир фанлардан таълим берилади.
bb35b41f-9bca-4ddc-9af4-fc519b04652c.jpg
b655fda3-c333-449e-9113-53b3ea6a2aff.jpg
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимов бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган улкан яратувчилик ишлари, шунингдек, агентлик ходимлари зиммасидаги вазифалар тўғрисида талабаларга сўзлаб берди. Ёшларнинг оммавий ахборот воситалари, хусусан, ЎзА фаолиятига доир ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.
4afca318-b2a4-497a-aae4-80babf4a7bcb.jpg
Учрашувда халқаро муносабатлар бўйича ихтисослашаётган талабалар билан ижодий алоқани янада мустаҳкамлаш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирлар пунктини очиш тўғрисида келишиб олинди.

 

Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА