БМТ бош котиби Ҳиндистон ва Покистонга зиддиятни бартараф этиш учун воситачи бўлишни таклиф этди

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ҳиндистон ва Покистонга зиддиятни бартараф этиш учун воситачи бўлишни таклиф этди. 
Покистоннинг Dunya News агентлиги хабарига қараганда, халқаро ташкилот матбуот котиби Стефан Дюжаррик Гутерриш икки давлат раҳбариятига шундай таклиф билан чиққанини айтган. Бундан ташқари икки давлат орасидаги зиддиятни ҳал қилувчи тинч музокараларда воситачи бўлиш таклифи Туркия, Франция, Қозоғистон, Канада ва АҚШ томонидан ҳам билдирилган.

 

ЎзА