Дунёнинг етакчи ижтимоий тармоқлари

ЕBIZMBA бизнес ахборот тармоғи томонидан олиб борилган таҳлилий-статистик сўров натижаларига кўра, 2019 йилнинг биринчи чораги ҳолатидаги дунёнинг етакчи ижтимоий тармоқлари ўнталиги эълон қилинди.
Рейтинг натижаларига кўра, фойдаланувчилар сонининг кўплиги билан Google Search интернет қидирув хизмати дунёнинг етакчи интернет тармоғи деб эълон қилинди. Тармоқда миллионлаб одамлар томонидан ҳар куни уч ярим миллионга яқин интернет қидирув ишлари амалга оширилади.
photo_2019-03-02_14-04-52.jpg
Youtube тармоғида кунига 5 миллион фойдаланувчи томонидан видео кўриш ишлари амалга оширилади. Фойдаланувчилари сонининг ҳисобига кўра, ушбу тармоқ рейтингнинг иккинчи поғонасини эгаллади.
photo_2019-03-02_14-04-53.jpg
Кунига 1.5 миллион фойдаланувчиларига эга бўлган Facebook тармоғи рейтингни учинчи поғонасини эгаллади.
photo_2019-03-02_14-04-53 (2).jpg
Шунингдек, фойдаланувчилари сонининг кўплиги ва халқаро майдонда оммалашувига кўра Baidu, Wikipedia, QQ.com, Taobao, Yahoo, Tmall, Amazon ижтимоий тармоқлари дунё етакчи интернет тармоқлари деб эътироф этилди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА