Николай Валуев Руслан Чагаевдан учраган мағлубияти сабабини ошкор этди

Николай Валуев Руслан Чагаевдан учраган мағлубияти сабабини ошкор этди

ўша тарихий жангда Валуев ҳамюртимизни осонгина енгаман, дея ўйлаганди. Охир-оқибат…
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган бокс оқшоми арафасида ўзбекистонлик мутахассислар – Набижон Исмонов ҳамда Зуфар Сулаймонов WBAнинг собиқ чемпиони, айни вақтда сиёсат оламида фаолият юритаётган Николай Валуев билан учрашишди.
Суҳбат давомида машҳур боксчи ўзбек боксига юқори баҳо берар экан, юртимиз чарм қўлқоп усталарига ҳавас қилишини яширмади. Энг муҳими, бир неча йил олдин ҳамюртмиз, Руслан Чагаевга қарши ўтказган жангни ҳаяжон билан ёдга олиб, жанг олдидан осонгина ғалаба қозонаман, деб ўйлаганини, жанг мобайнида эса Руслан учун жонли нишонга айланганига иқрор бўлган.​​

 

ЎзА

  26.02.2019, 16:42  |    311 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!