Нукуснинг ёш гимнастикачилариҚорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги гимнастикага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қарийб 430 қиз спорт машғулотларига жалб этилган.

4.jpg

Спорт маскани замонавий шароит ва моддий-техник базага эга. Саккиз малакали мураббий маҳорат сирларидан сабоқ бермоқда. Мактабнинг Гулчеҳра Нажимова, Нигора Қалназарова, Ойдана Худойберганова, Шоира Алламберганова, Шоҳсанам Ўрозбоева сингари ёш гимнастикачилари мамлакат миқёсидаги мусобақаларда яхши натижаларга эришмоқда.

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА