Ўзбекистонда автомобиллар олди-сотдиси камайди

Автотранспорт воситалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатлар ҳақида Адлия вазирлиги Ахборот хизмати ЎзАга маълумот берди. 

Ўтган 2018 йилда 345 392 та автотранспорт воситаси олди-сотди қилинди. Бу эса 2017 йилга нисбатан 7 003 тага ёки 0,5 фоизга кам демакдир.

Келтирилган маълумотга кўра, 2018 йил давомида автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи билан нотариал идораларда 670 717 та ишончнома расмийлаштирилган.

Нотариуслар фаолиятидаги автотранспорт воситалари олди-сотдиси билан боғлиқ 2018 йилда қайд этилган энг қизиқарли маълумотлардан бири Тошкент шаҳрида 1936 йилда ишлаб чиқарилган “Меrsedes Benz” автотранспорт воситаси сотилганидир.

 

ЎзА