2017 йил 2-3 ноябрь кунлари Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилади.

Ташриф доирасида кўп қиррали ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш, уларни аниқ мазмун билан бойитишнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун ҳукуматлараро музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Дмитрий Медведев, шунингдек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.