Де Хеа энг кўп маош олувчи дарвозабонга айланади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти испаниялик дарвозабон билан янги битим имзолаш арафасида.
Унга кўра, Де Хеа ҳафтасига 450 минг евролик маош билан таъминланади – агар Давид шартномага имзо чекса. Бу эса испанияликни дунёнинг энг кўп пул топувчи посбонига айлантиради.
Таъкидлаш жоизки, Давид Де Хеа ушбу мавсумда битта ўйинда энг кўп сейв ижро этган дарвозабон бўлиб турибди. У “Тоттенхем”га қарши кечган баҳсда 11 бор жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолган.

 

ЎзА