Замонавий тамаддун ҳақида янги китоб

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида сиёсий фанлар доктори, профессор Нарзулла Жўраевнинг “Тамаддунга даъват” номли монографияси нашр этилди.

Монографияда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳақида сўз юритилган. Мамлакатнинг кейинги бир неча ўн йилликлар мобайнидаги тараққиётига асос бўладиган ушбу стратегик дастур асарда замонавий тамаддунга даъват этувчи ғоялар мажмуи сифатида эътироф этилади. Монография содда, равон тилда илмий-публицистик услубда ёзилган.

Китобдаги чуқур мантиққа асосланган қарашлар ўқувчида яхши таассурот қолдиради, албатта. Муаллиф Ҳаракатлар стратегияси юртимизни модернизация қилиш, бошқарувни эркинлаштириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилгани, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ўз сўзи, қатъий хулосаси, ички ва ташқи сиёсатда изчил позициясини мустаҳкамлашини таъкидлайди.

3.jpg

5.jpg
10.jpg
56.jpg

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА