Иқтидорли ёш олимлар Президент стипендиясини олади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги берган маълумотга кўра, 2019 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ғолиблари аниқланди.
Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Таянч докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ сараланди.
11bb942b-5b9c-4397-bc09-3f9240434c6e.jpg
“Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши“да Президент стипендиясига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти Маманбек Реймов “Геоахборот технологиялари базасида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини яратиш учун Оролбўйи экотизимини тадқиқ қилиш” мавзусидаги илмий изланишлари учун лойиқ кўрилди.
2121c921-f41e-440b-b541-828c5fe4c120.jpg
Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти Акмалжон Бобоев “Крахмал инулин сақловчи хомашёларни комплекс қайта ишлаб, этанол биосинтезини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий иши учун “Энергетика, ресурслар, саноат йўналиши”да ғолиб бўлди.
23f85ca7-87d2-4411-a359-c9cb8f493321.jpg
“Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув” йўналишида Жасурбек Каримов “Дизьюнкт тўла банах модулларининг таснифи” мавзусидаги илмий иши учун Президент стипендияси соҳиби бўлди. У В.И.Романовский номидаги Математика институтининг таянч докторанти ҳисобланади.

 

ЎзА