Ўмон Султонлигининг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўмон Султонлигининг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирий билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.
 
photo5330375506547288646.jpg
Учрашувда Абдулазиз Комилов янги тайинланган элчи жанобларига ишонч ёрлиғи нусхасини топширар экан, Ўзбекистон билан Ўмон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади, дейилади хабарда.
Суҳбат чоғида томонлар ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўмон Султонлигининг пойтахти – Масқат шаҳрида мамлакатимиз элчихонасининг очилиши Ўзбекистон – Ўмон мулоқотини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатишига ишонч билдирди.
Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа қатор соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари, 2019 йилда икки томон иштирокида ўтказиладиган қўшма тадбирлар ҳамда кун тартибига киритилган бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.​​

 

ЎзА