Таянч докторантлар ўртасида Президент стипендиялари соҳиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат Кенгашининг қарори билан 2019 йил учун таянч докторантлар ўртасида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши бўйича

Реймов Маманбек Полатович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти;

 

Энергетика, ресурслар, саноат йўналиши бўйича

Бобоев Акмалжон Хатамович – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти;

 

Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши йўналиши бўйича

Каримов Жасурбек Алишерович  – В.И.Романовский номидаги Математика институти таянч докторанти.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.

  16.01.2019, 12:38  |    207 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!