Эрон Ислом Республикаси Президенти
Ҳасан Руҳоний
Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Эроннинг парламент биносида ҳамда оятулло Ҳомейний мақбарасида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик хуружларини, улар қандай шакл ва мазмунда бўлишидан қатъий назар, кескин қоралайди ҳамда мазкур балога қарши халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.

Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийларига ва Сиз орқали бутун Эрон халқига чуқур таъзия изҳор этамиз. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Жароҳат олганларни эса тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз.

Қайғу ила,

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти