Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби лавозимини бажаришга киришди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг қарорига биноан 2019-йилнинг 1-январдан бошлаб Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби лавозимини бажаришга киришди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
В.Норов илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган ва Фавқулодда ва мухтор элчи мартабасига эга.

 

ЎзА