Сиёсий ҳаётда яна бир янги амалиёт жорий этилади

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси келгусидаги вазифалар ва мақсадларни рўёбга чиқаришда бош дастуриламал ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари жорий йилдан Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича бажарилган ишлар ҳақида олий вакиллик органларида ҳисоботларни эшитиш амалиётини жорий этиш зарурлигини қайд этди.
«Биз янги йилдан бошлаб сиёсий ҳаётимизда янги бир амалиётга жорий этамиз. Кириб келаётган йилнинг бош ҳужжати бўлган Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида Бош вазир ҳукумат аъзолари билан бирга Сенат ва Қонунчилик палатаси олдида ҳар ойда ҳисобот бериб боради» деди давлатимиз раҳбари.
Президентимиз, шунингдек, бу жараённи оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш, шу тариқа фуқаролар Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижроси бўйича олиб борилаётган ишлардан хабардорлигини таъминлаш имкони яратилишини айтиб ўтди.

 

ЎзА