Жорий йилнинг 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг бешинчи Йиғилиши бўлиб ўтади.

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари томонидан ШҲТ доирасида кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинади.

Йиғилиш якунида вазирлар Қўшма баёнот қабул қилиши кутилмоқда.