ФОТО​РЕПОРТАЖ: ​ Ўзбекистон қуролли кучлари шартли душманларни йўқ қилди

ФОТО​РЕПОРТАЖ: ​ Ўзбекистон қуролли кучлари шартли душманларни йўқ қилди

26 ноябрда бошланган Мудофаа вазирлиги қўшинларини қўққисдан мажмуавий текширишнинг учинчи босқичида ҳарбий округларнинг бирлашган гуруҳлари мамлакат ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича ўқув-жанговар вазифаларни бажарди.
Шу куни қўшинлар алоҳида йўналишдаги мудофаа чизиғини кенгайтириш мақсадида мамлакат ҳудудига кирган шартли ноқонуний куч тузилмалари ва қўпорувчи гуруҳларни қидириш ҳамда йўқ қилиш бўйича комплекс амалий машғулотларда қатнашди.
Барча машғулотлар, ўқув жойлари реал жанг шароитига яқинлаштирилган ҳолда олиб борилиб, кўникмалар мустаҳкамланди. Махсус тактик ўқувлар “Термез”, “Шўрсу”, “Каттақўрғон”, “Нукус” ҳамда “Фориш” полигонларида шиддат билан ўтказилди.
Текширув режасига кўра, Мудофаа вазирлигининг разведка, махсус ва десант-штурм бўлинмалари шахсий таркиби ҳарбий-транспорт авиациясига қарашли самолётлар, штурм ва қўниш имкониятига эга Ҳарбий ҳаво кучлари вертолётлари ёрдамида турли модификацияли парашютлардан фойдаланган ҳолда десантлаштиришни амалга оширди. Шартли қуролли куч тузилмаларини йўқ қилиш бўйича ўтказилган барча тадбирлар белгиланган муддат ичида муваффақиятли якунланди. ​​
photo5190647241017239827.jpg
photo5190647241017239828.jpg
photo5190647241017239829.jpg
photo5190647241017239830.jpg
photo5190647241017239831.jpg
photo5190647241017239832.jpg
photo5190647241017239833.jpg
photo5190647241017239834.jpg
photo5190647241017239835.jpg
photo5190647241017239836.jpg

 

ЎзА

  30.11.2018, 14:10  |    405 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!