Ўзбекистонда 1 декабрдан чексиз интернет нархи 2 баравардан кўпроқ қийматда арзонлашади

​Ўзбекистонда 1 декабрдан чексиз интернет нархи 2 баравардан кўпроқ қийматда арзонлашади

2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб UZTELECOM янги кафолатланган чексиз интернет тариф режаларини тақдим этади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, IT-технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган анжуманда иштирок этаётган “Халқ сўзи“ мухбири хабар бермоқда.
Компаниянинг маълум қилишича, Ўзбекистонда биринчи марта 2 Мбит/с тезликка эга кафолатланган чексиз интернет нархи ойига 88 минг сўмни ташкил этади.
Бу олдинги шундай тариф режасидан 2 мартадан кўпроқ қийматда арзонроқ экани айтилмоқда.
Бундан ташқари, энди тариф режаларида “гача“ қўшимчаси мавжуд бўлмайди. Бу танлаб олинган тезликнинг кафолатланишини англатади. Мисол учун энди сиз 1 Мбит/с тариф олсангиз бу интернет айнан 1 Мбит/с барқарор тезликдаги интернетни англатади.

 

ЎзА

  30.11.2018, 14:08  |    349 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!