Неймар “Ливерпул”га қарши ўйинда жароҳат олган бўлиши мумкин

Неймар “Ливерпул”га қарши ўйинда жароҳат олган бўлиши мумкин

Бразилиялик форвард “Ливерпул” билан бўлиб ўтган учрашувда кичик жароҳат олди.
“Менинг тайёргарлигим ўйиндан олдин 100% эмас эди. Шундай бўлса-да, жамоамга ёрдам бериш учун майдонга тушдим. Аммо оғир кечган баҳснинг аксарият холларида бош ҳакам менга нисбатан ишлатилган қўполликларга кўз юмди, бунга эътибор қилмай, кўп фолларни бермади. Лекин биз ғалаба қозондик”, – деб ўз эътирозини билдирган бразилиялик футболчи.
ПСЖ унинг жароҳати жиддий эмаслиги ва “Лига 1”нинг 15-турида “Бордо” билан бўладиган ўйинда жамоага ёрдам бера олиши ҳақида маълум қилган.
Айтиб ўтиш жоизки, “Ливерпуль” билан бўлиб ўтган баҳсда Неймарга нисбатан рақиблар 13 марта қоида бузган, фолларнинг учтаси сариқ карточкага лойиқ кўрилган.

 

ЎзА

  30.11.2018, 13:48  |    146 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!