Футболчи жамоадошларига 3 минг евролик “Rolex” совға қилди

Ўтган мавсум Италия “А” серияси тўпурари бўлган “Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди жамоадошларига қимматбаҳо соат совға қилди.
 
Футболчи бу ҳақида ўзининг инстаграм саҳифасида эълон қилди.
“Мен 2017/18 йилги мавсумда энг яхши тўпурар унвонини қўлга киритганимни ҳеч қачон унутмайман. Лекин буни ёлғиз ҳис қилишни ҳам истамайман, чунки сизларсиз бунга эришишим имконсиз бўларди”, деб ёзган 25 ёшли футболчи.
44777937_211330303098481_1110861331080303932_n.jpg
SPORT-PREVIEW-Icardi-Rolex.jpg
Маълумотларга қараганда ушбу “Rolex”нинг нархи 3 минг евро туради.
Эслатиб ўтамиз, Икарди “А” серияда ўтган мавсумда 34 учрашувда рақиблар дарвозасини 29 бор нишонга олган.

 

ЎзА