Ёш шахматчиларимиз Бутунжаҳон олимпиадасида

Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси тўртинчи тур баҳслари ўтказилмоқда.

Олимпиадада Саидали Йўлдошев мураббийлигида ёш шахматчиларимиз – Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапарова Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ўсмирларимиз Венгрия, Польша, Молдова жамоаларини мағлубиятга учратиб, АҚШ жамоасига 2,5:1,5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Энди ўзбекистонликлар Россия ёш шахматчиларига қарши ўйнайди.

 

Ж.Тошхўжаев, ЎзА