Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 3837 та бўш ер участкалари,           1 трл 37 млрд. 629 млн. сўм инвестиция киритиш, 16309 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 39 млрд. 920 млн.700 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1551 та бўш ер участкалари                413 млрд. 38 млн. сўм инвестиция киритиш, 6199 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 10 млрд. 471 млн. 200 минг  сўмга сотилди.

Ҳозирда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2286 та бўш ер участкалари 37 млрд. 453 млн. 600 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат  бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 138 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 540 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди.

Жумладан,

“E-IJRO AUKSION” ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар

РЎЙХАТИ

БАҲОЛАНГАН НАРХ 1  СЎМ                                                                                                                                                                                    ЛОТ  № 0027096                                                                                                                                                                                                            ЕР МАЙДОНИ (ГА) 0,024788                                                                                                                                                          ЯРАТИЛАЁТГАН ИШ ЖОЙИ (КАМИДА) 5 та                                                                                                                    КИРИТИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР МИҚДОРИ 70 000 000 UZS                                                                                         МАНЗИЛ Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани, «Актуба» ОФЙ.

 Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ  ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ