Пан Ги Мун Қорақалпоғистонда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун 26 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.
 
photo5469799645443107308.jpg
photo5469799645443107309.jpgҚорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Пан Ги Мун раҳбарлигидаги Жанубий Корея ҳукумати ва ижтимоий соҳа вакилларидан иборат делегация аъзоларини қабул қилиш маросими ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари О.Ҳамроев меҳмонни Қорақалпоғистонга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганига тўхталиб ўтди.
Президентимиз раҳнамолигида Орол фожиасининг оқибатларини бартараф қилиш, шу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби лавозимида фаолият юритган даврида Пан Ги Муннинг ушбу муаммоларни ҳал қилишдаги меҳнатларини халқимиз юксак баҳолаши айтиб ўтилди.
photo5469799645443107310.jpgЎз навбатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди. Орол фожиасидан жабр кўраётган халққа амалий ёрдам кўрсатиш, турли соҳаларда алоқаларни янада ривожлантиришга барча куч-шижоатини сафарбар қилишини маълум қилди.
Жанубий Корея Республикаси делегациясининг Қорақалпоғистонга сафари давомида Нукус шаҳрида “Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш масалалари ва ушбу жараёнда корейс диаспорасининг аҳамияти” мавзусида халқаро форум ўтказиш режалаштирилган.

 

Есимхон Қаноатов, ЎзА​​