«Ўзбекинвест» компанияси октябрь ойида 4 миллиард сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди

Суғурта ташкилоти мижозининг соғлиғи ёки мол-мулкига бахтсиз ҳодиса оқибатида зарар етганда унга молиявий кўмак бериш суғурта компаниясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. 
«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан мижозлар олдида олинган мажбуриятларни бажариш мақсадида туну-кун ишловчи диспетчерлик хизмати фаолият юритаётган бўлиб, суғурта ҳодисаси юзасидан қилинадиган ҳар бир мурожаат имкон қадар тез кўриб чиқилиб, суғурта қопламасини ўз вақтида тўлаб бериш тизими йўлга қўйилган.
Агар рақамларга мурожаат қилинса, 2018 йилнинг октябрь ойи давомида «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан жами 847 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, қарийб 4 миллиард сўм суғурта қопламаси тўлаб берилган. Шундан 84 фоизи суғуртанинг ихтиёрий турларига, 16 фоизи эса мажбурий турлар улушига тўғри келади.
Жорий йил бошидан буён эса компания томонидан ўз мижозларига жами 8211 та суғурта даъволари бўйича 28,2 миллиард сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилган.

 

ЎзА​​