Москванинг “Акула” шапито-цирки Наманганда томоша кўрсатмоқда

Шу кунларда Москванинг “Акула” шапито-цирки гастроль сафари билан Наманганга ташриф буюрди.
–Ўзбекистонга биринчи бор ўтган йили келган эдик, – дейди “Акула” шапито-цирки бош маъмури Оксана Шчербакова. – Ўшанда ижодий чиқишимиз билан Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида бўлдик. Бу гал Наманганда бошланган сафаримиз Андижон, Самарқанд, Тошкентда давом этади. Томошамиз ўзбек халқига манзур бўлса, хуш кайфият, кўтаринкилик улашса, хурсанд бўламиз.
Ташкил топганига қарийб ярим аср бўлган “Акула” цирки жозибадор, эътиборни тортувчи дастурга бойлиги билан эътиборли. Айниқса, ҳайвон ўргатувчи эр-хотин Арина ва Денис Барковскийларнинг Африка шеърлари ижро этувчи аттракцион, итлар ва отлар билан томошалари, ҳаво гимнасти Ирина Душоканованинг бетакрор чиқишлари кўпчилик олқишига сазовор бўлмоқда.
photo5469868704222259522.jpg
photo5469868704222259523.jpg
photo5469868704222259524.jpg
photo5470134859050625360.jpg
photo5470134859050625361.jpg
photo5470134859050625362.jpg

 

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА