Юртимизда илк маротаба  Scopus илмий-таҳлилий маълумотлар базаси версияси бўйича энг самарали фаолият кўрсатаётган олимлар  тақдирланади.

Тантанали тақдирлаш маросими шу йилнинг 23 ноябрь куни Тошкентда QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари директорлари, Elsevier компанияси раҳбарлари ва  хорижлик мутахассислар иштирокида бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида Биринчи илмий форум ҳам ўтказилиб, унда мақола ёзиш, илмий журналларни индексациялаш ва халқаро рейтингларга кириш методологиясини ўргатиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.

Маълумот учун, шу йилнинг 23 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва  Elsevier илмий компанияси ўртасида  «Илм-фан 2020» ҳамкорлик дастури имзоланган эди.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.