​«Манчестер Юнайтед»дан дарвозабон де Хеа кетадими?

«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти «Эвертон» ва Англия терма жамоаси посбони Жордан Пикфордни жамоанинг дарвозабони Давид де Хеа ўрнига номзод сифатида кўрмоқда. 
uff.uz «The Sun» нашрига таяниб хабар беришича, «Қизил иблислар» Де Хеа билан янги шартнома имзолаш истагида, лекин испаниялик футболчи жамоанинг сўнгги кунлардаги қониқарсиз натижаларидан сўнг музокаралар олиб боришдан бош тортмоқда. 28 ёшли дарвозабоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
«МЮ» эгалари Давид билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаса, Пикфордни сотиб олишни режа қилмоқда. Манкунианликлар 24 ёшли англиялик футболчини 60 миллион фунт (67,5 миллион евро атрофида) эвазига ўз сафига қўшиб олмоқчи.​

 

ЎзА