Қиличбозларимиз жаҳон рейтингида 12-ўринга кўтарилди

Пойтахтимизда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўсмир қизлар ўртасида жаҳон кубоги бўлиб ўтди.
Мусобақанинг жамоавий йўналишида иштирок этган спортчиларимиз тарихда илк маротаба жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилишди. Қизларимиз турнир давомида Молдова ва Германия терма жамоаси вакилларидан устун келишган бўлса, финал босқичида россиялик рақибларга мағлуб бўлишди ва кумуш медалга сазовор бўлишди. Баҳсларда юртимиз шарафини Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Шахноза Тоғаймуродова ва Айсулу Уснатдиновалар ҳимоя қилишди.
Яккалик баҳсларида бош мукофотга болгариялик Йоана Илиева эга чиқди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда россиялик спортчилар Валерия Кобзева ва Алина Михайловага насиб қилди.
Қайд этиш лозимки, мазкур натижадан сўнг қизларимиз жаҳон рейтингида 12-ўринга кўтарилдилар. Осиё қитъасида эса кучли учликка кириб олдилар.
Qilichbozlar (1).JPG
Qilichbozlar (2).JPG
Qilichbozlar (3).JPG
Qilichbozlar (4).JPG
Qilichbozlar (5).JPG
Qilichbozlar (6).JPG

 

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА