“Smart Chain” мобиль иловалари туризмни ривожлантиришга кўмак беради

“Smart Chain” мобиль иловалари туризмни ривожлантиришга кўмак беради

Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Инновацион ғоялар ҳафталиги “InnoWeek-2018”да энг яхши инновацион лойиҳа номинациясида ғолиб бўлган “Smart Chain” компанияси Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва музейлар фаолиятини янада яхшилаш борасида инновацион ёндашувларни таклиф этди. 
“Nazzar” – инновацион илова бўлиб, исталган материални тўлдирилган реаллик элементлари билан бойитиши мумкин. Смартфон “Nazzar” белгисига йўналтирилса, мобиль қурилма экранида реал объектнинг тасвири чиқиб, у турли эффектлар билан тўлдирилади.
“Smart Chain” компанияси мутахассислари таклиф этган инновацион иловалар орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳамда музейларни ёшлар ўртасида янада оммалаштириш мумкин. Ушбу карточкаларга смартфонни яқинлаштириш орқали тарихий объектларни “гавдалантириш”, лавҳа фонида аудиоматнни эшитиш ёки уни 3 D реаллигида томоша қилиш мумкин.
Бу бўйича мазкур компания билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорликда тўрт томонлама меморандум тузишга келишиб олинди.

 

Даврон Суннатов, ЎзА

  15.11.2018, 14:38  |    214 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!