Ўзбекистонда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрда “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2019 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

• 2 январь – чоршанба;

• 22 март – жума;

• 2 сентябрь – душанба.

2019 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:

• 5 январь – шанба 3 январь – пайшанбага;

• 1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага;

• 7 сентябрь – шанба 3 сентябрь – сешанбага;

• 28 декабрь – шанба 31 декабрь – сешанбага.

 

ЎзА