НДПИ ахборот-ресурс маркази директори Туркияда ўтказилган «Erasmus + Contact» семинарида иштирок этди

Шу йилнинг 8-9 октябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида «Erasmus + Contact» мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва марказлар, шунингдек, Erasmus + миллий офисларидан масъул шахслар, лойиҳалар координаторлари иштирок этди.

Семинарда Қорақалпоғистондан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ахборот-ресурс маркази директории Яқипбек Генжемуратов ҳам иштирок этди.

– Семинарда асосан Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларида Erasmus + лойиҳалар танловида ғолибликни қўлга киритган мутахассислар, лойиҳа координаторлари иштирок этди. Мен ҳам Ўзбекистон миқёсида ўтказилган лойиҳалар танловида ўзимнинг имконияти чекланган шахсларни олий таълим муассасаларида ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тайёрлаган лойиҳам билан танловда ишитрок этиб, ғолиблар сафидан жой олдим. Ўзбекистондан ғолиб бўлган 20 га яқин иштирокчи Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган Erasmus + Contact семинарида иштирок этиб қайтдик, – дейди Яқипбек Генжемуратов.

Семинарда Европа Иттифоқининг 28 давлати ва Исландия, Лихтенштейн, Норвегия, Македония, Сербия ва Туркия Республикаси билан Марказий Осиё давлатлари ўртасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келгуси режалар, янги лойиҳаларни яратиш ва янги шериклик ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Икки кун давом этган семинарда Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фарук Каймакчи ва Европа Комиссиясининг Таълим, ёшлар масалалари, спорт ва маданият соҳалари бўйича аъзоси Камила Патрикалар ишитрок этиб, «Erasmus + 2019» ғолибларига қўйиладиган талаблар, лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари бўйича кенг тушунча берди.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.

  12.11.2018, 12:19  |    302 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!