Шу йилнинг 9-12 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикаси Олмота шаҳридаги «Олмота шаҳрининг мактаб ўқувчилари саройи»да «Индиго» халқаро ижодий танлов-фестивали бўлиб ўтди.

Хореография, оригинал жанр, вокал, модалар театри, тасвирий санъат ваш у каби ижоднинг 10 жанри бўйича ўтказилган танлов-фестивальда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика инситути талабаси Гулшинар Худайбергенова ҳам иштирок этиб, ўз қобилиятини намоён этди. Бу ҳақда Makan.uz хабар бермоқда.

«Анъанавий ижро. Фольклор. Соло» номинацияси бўйича иштирок этган Гулшинар Худайбергенова 19-25 ёшли иштирокчилар ўртасида фахрли 1-ўрин ғолиби бўлди.

Бундай натижага эришишда унинг устозлари Оралбай Отамбетов ва София Тажетдиноваларнинг хизматлари катта бўлди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги