Маданий мерос объектлари халқаро семинарда муҳокама қилинади

Маданий мерос объектларини консервация, реставрация ва тиклаш борасида халқаро семинар ўтказилади.

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 9:30да пойтахтимиздаги «City Palace» меҳмонхонасида “Консервация, реставрация ва тиклаш ишларини долзарб муаммолари: назария ва амалиёт” мавзусига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтади. Унда Хитой, Туркия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.

Дастур асосида семинарга ташриф буюрган олимлар, реставрация ва консервация иши бўйича мутахассислар Ичан Қалъада хитойликлар томонидан маданий мерос объектини реставрация ишларини амалга ошириш жараёнларини кузатишиб, унда иштирок этишади.

Сайтимизни кузатиб боринг, халқаро семинар тафсилотлари кенг ёритилади!

 

ЎзА