Балиқчиликни ривожлантиришга ҳисса қўшадиганлар божхона тўловларидан озод этилади

Ушбу тартиб 2021 йил 1 ноябрга қадар амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрда “Балиқчилик соҳаси ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 ноябрга қадар қуйидагилар божхона тўловларидан озод этилади:
• наслли она балиқ, балиқ увулдириғи, республикада ишлаб чиқарилмайдиган инкубация, лаборатория, интенсив усулда балиқ етиштириш, балиқ овлаш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, музлатиш ва сақлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, анжом, механизмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, муқобил энергия таъминоти ускуналари, мелиорация ишлари учун махсус техникалар ва тирик балиқ ташувчи транспорт воситалари;
• чет эл ташкилотлари ва уларнинг шўъба корхоналари, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжи учун четдан келтириладиган омихта ем ва минерал ўғит (аммофос).​​

 

ЎзА