5 ноябрдаги Президент қарорига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович тайинланди.

Сарвархон Бузрукхонов 1969 йилда туғилган, маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги