Меҳнат соҳасида илмий иш қилаётган изланувчилар ва талаба ёшларнинг илмий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси махсус грант ҳамда стипендиялар учун танлов эълон қилади.

Магистратура ва бакалавр талабалари учун илмий стипендия фонди жами энг кам ойлик иш ҳақининг 100 (юз) баробари миқдорида белгиланган.

Катта илмий ходим-изланувчилари ва мустақил изланувчилар илмий грант фонди жами ЭКИҲ 75 (етмиш беш) баробари миқдорида белгиланган.

Ҳужжатлар 20 ноябрга қадар қабул қилинади.

 

Батафсил маълумотларни қуйидаги манзилдан ўқишингиз мумкин:👇

https://telegra.ph/Ilmiy-grant-va-stipendiya-11-06