Сон Ҳён Мин нега Ўзбекистонга қарши ўйнамайди?

“Тоттенҳэм” ҳужумчиси Сон Ҳён Мин Жанубий Корея терма жамоасининг навбатдаги ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборади, деб ёзмоқда Tribuna нашри.
Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Паулу Бенту футболчини Австралия ва Ўзбекистонга қарши баҳсларга чақирмайди. Бу “Тоттенҳэм” клуби билан Корея футбол ассоциацияси ўртасидаги келишувга асосан юз берди. Сабаб сифатида эса, Сон Ҳён Мин мажбурий ҳарбий хизматдан озод бўлиш учун терма жамоа билан август ойида ўтказилган Осиё ўйинларида иштирок этганлиги кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея терма жамоаси 17 ноябрь куни Австралия, 20 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади.Учрашувлар Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади.

 

ЎзА