Россия делегацияси Бухорода

Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация 2 ноябрь куни Бухорога келди.
 
photo5397859402796608029.jpg
Россия Федерацияси Давлат думаси федерал мажлиси депутатларидан иборат меҳмонларни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев ва жамоатчилик вакиллари кутиб олди.
photo5397859402796608030.jpg
Ўзбекистон ва Россия парламентлари вакиллари ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишонч ва манфаатдорлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида изчил ривожланаётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим асос бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
photo5397859402796608031.jpg
Меҳмонларга Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди.
Владимир Жириновский Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодиётни либераллаштириш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Миллий ўзликни асраш, илм-фан ва инновация соҳасини ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ўз самараларини бераётганини мамнуният билан қайд этди.
Мулоқотда парламентлараро муносабатларни ривожлантириш барча соҳада изчил ютуқларга эришиш, мамлакатларимизнинг манфаатли алоқаларини янада тараққий эттириш имконини бериши таъкидланди.
– Ўзбекистон ва Россия иқтисодиёт, туризм, таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда улкан имкониятларга эга, – деди В.Жириновский. – Бунинг учун ўзаро мулоқотларни кенгайтириш, тадбиркорлик фаолияти йўлида зарур шароитларни яратиш керак. Бу борадаги мақсадларга эришишда турли вазирлик ва идоралар, хусусан, парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари имкониятларидан самарали фойдаланиш керак.
2500 йиллик тарихга эга Бухоро заминида яшаётган турли миллат ва элат вакилларининг дўстлиги маданий ва маънавий анъаналарга асосланган, Марказий Осиё халқлари қадимий меросидан руҳий қувват олган.
Куннинг иккинчи ярмида Россия делегацияси Бухорода бунёд этилган маданий мерос объектлари, диққатга сазовор жойларни томоша қилди.
Меҳмонлар Бухоро яҳудийлари синагогасида бўлиб, юртимизда барча дин ва миллат вакиллари учун яратилган эркинлик ва шароитлар билан танишди.
Бухоронинг тарихий қисмдаги меъморий обидалар, миллий ҳунармандлик мактаблари фаолияти делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА