Иш ҳақлари оширилади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари билан учрашувда мамлакатимизда айрим тоифаларда ишловчи ходимларнинг иш ҳақларида ўзгариш бўлиши борасида маълумот берди.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, жорий йилнинг 1 декабридан тиббиёт соҳаси ходимларининг ойлик маошлари 20 %га, 2019 апрель ойида эса яна 15 %га ошиши кутилмоқда.
Шунингдек, 2019 йилда ўқитувчиларининг ҳам ойлик маошлари оширилиши режалаштирилган.
Вазир ўринбосари маълумотларига кўра, 2019 йилдан энг кам ойликка ишловчи 370 минг нафар ходимларнинг ойлиги биринчи разряд бўйича 15 фоиз, иккинчи разряд бўйича 10 фоиз, учинчи разряд бўйича 5 фоизгача оширилади.​​

 

ЎзА