Тошкентдан Парижга авиапарвозлар сони оширилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Тошкент – Париж – Тошкент” йўналиши бўйича авиапарвозлар сонини оширди. Бундан буён мазкур йўналишда ҳафтасига икки марта авиақатнов амалга оширилади. 
Boeing 757/767 самолётлари ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Парижга парвоз қилади.
Чипта нархи ўртача 508,50 евро. Тошкент Халқаро аэропортидан парвоз қилган самолёт Парижнинг “Шарль-де-Голль” аэропортига қўнади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Франция фуқаролари учун 2018 йил 5 октябрдан бошлаб 30 кун визасиз юриш ҳуқуқини берувчи тизим жорий этилган. ​​

 

ЎзА