Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси учун янги бино

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани бўлинмасининг барча қулайликларга эга янги биноси фойдаланишга топширилди. 
Янги бинода 3 километр масофадаги радиусни кузата оладиган камера ўрнатилган бўлиб, у ёнғин бўлаётган жойни тез ва тўғри аниқлаш имкониятини беради. Ходимларнинг ўқув-машқ олиб бориши ва малакасини ошириш учун тўрт қаватли ўқув биноси тактик машқлар ўтказишда, жанговар тайёргарликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, туманда бўлинма ходимлари учун замонавий хизмат турар жойлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан 1 дона “ISUZU” русумидаги ўт ўчириш автомобили, 1 дона скутер топширилди.
photo5373016440078182851.jpg
photo5373016440078182855.jpg
photo5373016440078182862.jpg
Есимхон Қаноатов, ЎзА